Янгиликлар

Сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди

Тумандаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 27-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида туман ҳокими, туман ИИБ ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 3-сектор ҳудудида яшовчи  фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг 85 фоизи жойида ижобий ҳал этилди ва қолган мурожаатларни  қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Туманда давлат хусусий-шерикчилик асосида барпо этилган мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими

Туманда 50 ўринга мўлжалланган “Болажон” номли янгидан ташкил этилган далат хусусий-шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу таълим муассасаси ташаббускор тадбиркор Турдиева Заргул томонидан ташкил қилиниб, ушбу мактабгача таълим муассасасига жами  1 млрд 300 млн сўмлик маблағ сарфланди.

Нарпай туманида патронаж ойлиги ўтказилмоқда

2018 йил 26 ноябрдан 29 декабргача Республика миқёсида "Патронаж ойлиги" ўтказилмоқда. Шу муносабат билан туманда патронаж ҳамшираси, умумий амалиёт шифокори ва тор мутахассислар иштирокида хонадонларда мақсадли патронаж тадбирлари ташкил этилмоқда. Унда патронаж парваришга муҳтож ёлғиз қариялар, ногиронлар ва ўзгалар парваришига муҳтож шахслар, 1 ёшгача ва ногирон болалар, ҳомиладорлар, янги туққан оналарга патронаж хизмати кўрсатилмоқда.

“Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида ўтказилаётган тадбирлар

Туманда “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида Нарпай тумани умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январгача “Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар иттифоқи ва тумандаги нафақадаги ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Туманда кўп қаватли уйларда замонавий қиёфа акс этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 апрелдаги "2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2922-сонли қарорига асосан туманда мавжуд кўп қаватли уй-жойлар тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари асосида таъмирланмоқда.

 

2015-2022 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM