Янгиликлар

МАҚСАД ҲУШЁРЛИКНИ ОШИРИШДИР

Бугун “Умид автомобил мактаби” хусусий корхонасига қарашли авто мактабда  ўқувчилар ва ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш учун туман ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомашинанинг аянчли ҳолати намойиш қилинди.

БОЛАЛАР МАЙДОНЧАЛАРИ ҚУРИЛАДИ

“Исломобод” ва “Зирабулоқ” маҳаллалари ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардаги шароитлар ўрганилди. 

Туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар айрим уйлардаги канализация тизимини таъмирлаш, носозликларни бартараф қилиш, ҳудудда болалар майдончалари барпо этиш, ободонлаштириш борасида келишиб олдилар.

КАМЧИЛИКЛАР АНИҚЛАНДИ

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида “Дўстлик” маҳалласида жойлашган сув тозалаш иншооти фаолиятини ўрганди.

Ўрганиш давомида иш жараёнида йўл қўйилган бир қанча камчиликлар аниқланди. Бундан ташқари, ҳудудни тозалаш, тартибга келтириш, ободонлаштириш ҳам лозим. 

НУҚСОНЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ

Электр энергияси билан боғлиқ тизимдаги камчиликларни бартараф этиш, аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш соҳа вакилларининг бош вазифасидир.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмоновнинг туман электр таъминоти корхонаси вакиллари билан ўтказган йиғилишида шу ҳақда сўз борди.

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА

Туман ҳокими тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди. Дастлаб, “Тепа” маҳалласида жойлашган  “Нарпай Ҳосилбек агро” хусусий корхонасига қарашли иссиқхонада қилинаётган ишлар ўрганилди. 

Сўнг тадбиркор Азизбек Жўраев томонидан  мебел ва қурилиш матераллари ишлаб чиқариш объектининг қурилиши ҳамда лойиҳаси кўздан кечирилди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM