Events

Наврўз байрами муносабати билан Муай-тай бўйича спорт мусобақаси ўтказилди

Туманда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан спортнинг Муай-тай туридан спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

Image_tadbir: 

Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кунга бағишлаб тадбир ўтказилди

Баҳорнинг илк куни таниқли жамоат арбоби, садоқат ва вафо куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун. Шу муносабат билан Нарпай туман маданият бўлимига қарашли 1-сонли Маданият маркази томонидан Зулфия таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан "Бобур улуғ Ватандошимиз" номли тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 феврал куни туман ҳокимлиги маданият бўлимига қарашли 4-сон Маданият маркази биносида Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси, олим ва шоир, шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан "Бобур улуғ Ватандошимиз" номли тадбир бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

"Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш фахрийларнинг бурчидир" мавзусида ўтказилган давра суҳбати

Тумандаги Оқтош қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш фахрийларнинг бурчидир" мавзусида очиқ тарбиявий соат ўтказилди.

Image_tadbir: 

"Ватан - муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" шиори остида ўтказилган спорт тадбирлари

2019 йил 14 январ куни туман марказидаги "Оқтош истироҳат боғи"да туман мудофаа ишлари бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида "Ватан - муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 200 дан ортиқ спортчилар қатнашиб, мусобақа ғолиблари 1-2-3-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM