9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИНИНГ ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Нарпай туманида 9 май -  Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб, 2018 йил 8 май куни янгидан барпо этилган, Мотамсаро она ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирга Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қобилов Рустам Ражаббоевич, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Нормуродов Хасан Норбекович, меҳнат фахрийси Мардиев Алишер Мардиевичлар ҳамда туман ҳокимлиги, туман Давлат хавфсизлиги хизмати, туман Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси, туман мудофаа ишлари бўлими, туман солиқ инспекцияси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,туман халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда тумандаги барча корхона ва ташкилотлардан иштирокчилар қатнашишди. Туманимиз ҳокими бошчилигида барча корхона ва ташкилотлар Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Шундан сўнг, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида хизмат қилганлар, Афғон уруши қатнашчиларига “Даврнур” тўйлар масканида байрамона дастурхон безатилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM