Нарпай туманида "Китоб сайли"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинган. Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, республикамиз миқёсида жойларда “Китоб сайли” бўлиб ўтмоқда. Юртбошимизнинг ташаббуси билан жорий этилган бу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишдир.

Туманимизнинг марказида жойлашган “Ёшлар истироҳат боғи”да “Китоб сайли” ва “Нарпай шеърият оқшоми” тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович, тумандаги барча корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди. Ташкил этилган ажойиб кўргазмадан сўнг баҳру байт танловида ғолиб бўлган ёш шоирлар тақдирланди. Шу билан биргаликда ўқув йили якуни муносабати билан иқтидорли сардорлар “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши томонидан тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM