14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири

Тумандаги "Даврнур" базмгоҳида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Б.Жабборов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини, ҳарбийларни ва уларнинг оила аъзоларини ҳамда бутун туманимиз аҳлини байрам билан қизғин табриклади. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан концерт дастурлари ҳамда кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM