Йиллик ҳисоботлар

2020 ЙИЛДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА МАНЗИЛЛИ ДАСТУРЛАРНИНГ ИЖРОСИ  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманда қуйидаги ижтимоий соҳа объектлари инвестиция дастурига киритилган. 

  1. “Тинчлик” МФЙда жойлашган 8-МТМни реконструкция қилиш ишлари “Каттақўрғон қурилиш сифат” МЧЖ томонидан олиб борилди. Объектнинг умумий қиймати 3780,0 млн.сўм.

 2. “Чорбоғ” МФЙда жойлашган 49-МТМни реконструкция қилиш  “Амирбек монтаж қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Объектнинг умумий қиймати 3320,0 млн.сўм.

3. “И.Шоир” МФЙда жойлашган туман ДСЭНМнинг вакцина сақлаш омборхонасини реконструкция қилиш ишлари “Амирбек монтаж қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Объектнинг умумий қиймати 50,8 млн.сўм. Объект фойдаланишга топширилган.

4. Янгиқўрғон, Чақар ва Қорасийроқ қишлоқларига тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари “Нурмон қурилиш савдо” ИМПХК томонидан амалга оширилди. Объектнинг умумий қиймати 4310,0 млн.сўм.

5. Исломобод МФЙдаги кўп қаватли уйлар учун канализация тармоғи тортиш ва сув тозалаш иншооти қуриш ишлари “Эко конструкцион гроуп” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Объектнинг 2020 йил учун ажратилган лимити 2579,0 млн.сўм.

6. Мирбозор, Хўжа ва Дўрмон ҳудудларидаги коллекторларни реконструкция қилиш ишлари “Маъруф Жалил” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Объектнинг умумий қиймати 979,0 млн.сўм.

7. Нарпай туманидаги коллекторларни темир йўл билан кесишмаларида гидротехник иншоотлар қуриш ишлари “Турон” КТК томонидан амалга оширилди. Объектнинг умумий қиймати 2516,8 млн.сўм.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги 41-сонли раёсат мажлиси баёнига асосан: (Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан)

1. “Ипак йўли” маҳалласида жойлашган 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносини мукаммал таъмирлаш ишлари “Нарпай стандарт қурилиш” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилди. Объектнинг умумий қиймати 1458,2 млн.сўм. Объект фойдаланишга топширилган.

2. “Дўстлик” маҳалласида жойлашган 43-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносини мукаммал таъмирлаш ишлари “Ислом омон нур” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Объектнинг умумий қиймати 2734,2 млн.сўм. Объект фойдаланишга топширилди. 

Арзон уй-жойлар қуриш дастури бўйича

2020 йилда “Нарпай” массивидан 2 та 4 қаватли 24 хонадонли (жами 48 хонадон) арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари тугалланиб, ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

 1. 2020 йилда Нарпай массивида 1 та 4 қаватли 24 хонадонли уй-жойлар қурилиши “Зарафшон” КТИЧК томонидан амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари 99 % га бажарилган бўлиб, объектда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Объектнинг умумий қиймати 3723,8 млн.сўм.

 2. Нарпай массивида 1 та 4 қаватли 24 хонадонли уй-жойлар қурилиши “Нарпай самстрой” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари 99 % га бажарилган бўлиб, объектда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Объектнинг умумий қиймати 3667,8 млн.сўм.

           Автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича

Нарпай тумани умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 168 км.ни  ташкил қилади. Шундан Давлат аҳамиятидаги 11 км, маҳаллий аҳамиятидаги 157 км.ни, ички йўллар 693 км.ни ташкил этади.

         1. 4р-56 “Оқтош-Янгирабод-Лангар” автомобиль йўлини қуриш ва таъмирлаш.

Йўлнинг узунлиги – 5 км, объектнинг 2020 йилга ажратилган сўммаси – 5147,0 млн.сўм.

2. 4н-529 “Хўжа-Чақар-Тоз” автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

Йўлнинг узунлиги – 4,88 км, объектнинг умумий қиймати 1738,7 млн.сўм.

        3. 4к-557 “Самарқанд-Бухоро-Хўжақўрғон-Зирабулоқ ТТЙБ”  автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

        Йўлнинг узунлиги – 0,87 км, объектнинг умумий қиймати 200 млн.сўм.

        4. 4к-559 “Оқтош айланмаси”  автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

        Йўлнинг узунлиги – 0,74 км, объектнинг умумий қиймати 110,5 млн.сўм

        5. 4к-558 “Галақассоб-Хўжақўрғон” автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

        80 млн.сўм маблағ эвазига 901 квадрат метр йўл ямочний таъмирланган.

6. 4н-530 “Иттифоқ-Болтали-Нуғай” автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

         Йўлнинг узунлиги – 0,252 км, объектнинг умумий қиймати 100 млн.сўм.

         7. 4н-541а “М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлидан “Кўк ота” қишлоғига кириш йўлини жорий таъмирлаш.

        Йўлнинг узунлиги – 1,6 км, объектнинг умумий қиймати 100 млн.сўм

        8. “Т.Розиқов” МФЙ, “Арабхона” қишлоғи 1-кўчасини жорий таъмирлаш.

        Йўлнинг узунлиги – 1,29 км, объектнинг умумий қиймати 446,5 млн.сўм.

        9. “Т.Розиқов” МФЙ, “Арабхона” қишлоғи 2-кўчасини жорий таъмирлаш.

        Йўлнинг узунлиги – 0,125 км, объектнинг умумий қиймати 49,9 млн.сўм.

        10. “А.Навоий” МФЙ, А.Навоий кўчасини жорий таъмирлаш.

        Йўлнинг узунлиги – 0,48 км, объектнинг умумий қиймати 280 млн.сўм.

        11. “А.Темур” МФЙ, А.Темур кўчасини жорий таъмирлаш.

        Йўлнинг узунлиги – 0,3 км, объектнинг умумий қиймати 271,2 млн.сўм.

        12. “Наврўз” МФЙ, “Бойғозон” қишлоғига кириш йўлини тош йўлга айлантириш. Йўлнинг узунлиги 1,66 км, объектнинг умумий сони 134,9 млн.сўм.

        13. “Баркамол” МФЙ ички йўлини тош йўлга айлантириш. Йўлнинг узунлиги 0,684 км, объектнинг умумий сони 44 млн.сўм.

        14. “Турон” МФЙ, “Моркент” қишлоғи ички йўлини тош йўлга айлантириш. Йўлнинг узунлиги 0,4 км, объектнинг умумий сони
29,9 млн.сўм.

Кўп қаватли уй-жойлар бўйича:

Кўп қаватли уй-жойлар сони  70 та бўлиб, уларга 4 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) хизмат кўрсатади;

10 та кўп қаватли уй-жойлар жорий таъмирланди,

жумладан,

А.Навоий МФЙ Э.Равшанов кўчаси 2-сонли кўп қаватли уйнинг том қисми юмшоқ қоплама билан жорий таъмирланди;

Исломобод МФЙ Ф.Хўжаев кўчаси 8-сонли кўп қаватли уйнинг том қисми юмшоқ қоплама билан жорий таъмирланди;

Тинчлик МФЙ Газчилар қўрғонидаги 8-9-сонли кўп қаватли уйларга ташқи ичимлик суви тармоғи тортилди;

А.Навоий МФЙ Э.Равшанов кўчаси 2-сонли кўп қаватли уйга ичимлик суви тармоғи тортилди;

О.Абдурахимов МФЙ Ғалаба кўчаси 4-сонли кўп қаватли уй кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатилди;

Бахт МФЙ Гулистон қўрғони 12-сонли кўп қаватли уй кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатилди;

Бахт МФЙ Гулистон қўрғони 13-сонли кўп қаватли уй кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатилди;

Исломобод МФЙ Ф.Хўжаев кўчаси 3-сонли кўп қаватли уй кириш йўлаклари жорий таъмирланди;

Тинчлик МФЙ Газчилар қўрғонидаги 4-сонли кўп қаватли уй фасад қисми ва кириш йўлаклари мукаммал таъмирланди;

Нарпай МФЙ Намунавий кўчадаги 1а-сонли кўп қаватли уйнинг канализация тизими жорий таъмиланди;

Нарпай туманида ташкил этилган кичик саноат зоналари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2018 йилдаги ПҚ-3607-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2018 йилдаги 556-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Нарпай туманида 2 та, умумий ер майдони 17,76 га бўлган кичик саноат зонаси ташкил этилди.

Бугунги кунда 2 та КСЗ ҳудудида умумий қиймати 7,690 млрд сўмлик (шундан 4,60 млрд. сўм ўз маблағи, 3,6 млрд сўми банк кредити) 10 та лойиҳа ишга туширилган ва 85 та янги иш ўринлари яратилган.

2020 йил охирига қадар “Тепа” МФЙ ҳудудида жойлашган Оромгоҳ КСЗ ҳудудида яна қиймати 16,3 млрд. сўмлик (шундан 11,0 млрд.сўм ўз маблағи, 5,3 млрд.сўм банк кредити) 7 та лойиҳа ишга туширилади ва 90 та янги иш ўринлари яратилади.

 “Муқимий” МФЙ худудида жойлашган “Зирабулоқ МТП” КСЗда жами 6 та лотга 2,66 га ер майдони ажратилган бўлиб, шундан 5 та лотнинг жами 1,9 га ер майдони тадбиркорларга ажратиб берилган (лойиҳаларнинг умумий қиймати 4,0 млрд.сўм, янги иш ўрни 51 та).

“Тепа” МФЙ “Оромгоҳ” КСЗдаги жами 25 та лотга 15,1 га ер майдони ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда 12 та лойиҳа ташаббускорларига 16 та лотлар ажратилган (лойиҳаларнинг умумий қиймати 20,0 млрд сўм). Ушбу лотларнинг умумий ер майдонлари 8 гектарни ташкил этади.

НАРПАЙ ТУМАНИДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР

Нарпай туманида 2020 йилнинг 1 декабр  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 3003 тани ташкил қилиб, шундан 933 таси ёки 91.2 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона
ва ташкилотларнинг катта қисми қишлоқ, балиқ хўжалиги 478 та (39,0 фоизи), савдода 280 та (20,0 фоизи), саноат 170 та (13,0 фоизи), қурилиш      65 та (5,0 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 272 та (4,2 фоизи) ҳамда бошқа соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 91 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналардир.

2019 йил январь-ноябрь ойларида жами 265 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 234 та).

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона
ва ташкилотларнинг 52,2 фоизи қишлоқ, балиқ хўжалиги, 26,8 фоизи савдо, 16,5 фоизи саноат ва 4,5 фоизи қурилиш соҳаларига тўғри келади.

Ҳисобот даврида 39 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 25 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 64,1 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.

НАРПАЙ ТУМАНИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ишчи гуруҳининг Самарқанд вилоятига ташрифи якунлари билан тасдиқланган дастур асосан 2020-2021 йилларда амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган.

Рўйхатга асосан, 2020 йилда умумий қиймати 398,0 млрд. 208,0 млн. сўмлик 80 та лойиҳалар амалга оширилиши ва бунинг эвазига 1113 та иш ўрни яратилиши белгиланган. Жумладан,

- саноат йўналишида- 202,0 млрд. 7 млн. сўмлик 18 та лойиҳада 461 та янги иш ўрни;

- сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасида - 71,0 млрд. сўмлик 41 та лойиҳада 334 та янги иш ўрни;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида- 115,0 млрд. 49 млн. сўмлик 32 та лойиҳада 318 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Дастур ижроси бўйича

Тасдиқланган дастурга асосан 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилган қиймати 64,0 млрд. 655 млн. сўмлик 75 та лойиҳа ишга туширилиб 475 та иш ўринлари яратилди.

Яқин кунлар ичида саноат юналишида яна иккита йирик лойиҳа
"NBA ALLANZ" МЧЖ томонидан қиймати 5,5 млн. доллар бўлган гипсакартон листлари ишлаб чиқаришни, "Мароқанд сифат" МЧЖ томонидан қиймати 50,0 млрд. сўм бўлган ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 300 тага яқин янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Шунингдек туман марказидан  “Отел Зирабулоқ” МЧЖ томонидан қиймати 6 млрд. сўм бўлган замонавий меҳмонхона қурилиб ишга тушурилиш натижасида 30 га яқин янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

Бундан ташкари, туманга 5 175,0 минг АҚШ доллар ҳорижий инвеcициялар ускуналар ва асосий устав фондини шакллантириш мақсадида киритилди.

Экспорт бўйича

2020 йилда туманнинг экспорт режаси 10 450,0 минг доллар бўлиб, режа бугунги кун ҳолатига 6 821 минг долларга ёки 71,2 фоизга бажрилди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 132% га).

Жумладан:

-LLC  "SAMARKAND SILK AO" -1 308 минг доллар

- "Мароқанд сифат" МЧЖ - 4367 минг доллар

-Ф/Х NARPAY MAMADALI CHAYKAL - 277 минг доллар

- ООО "САЛОМАТЛИК ТОМОРКА ХИЗМАТ" - 6 минг доллар

-ФХ "NARPAY EKO FRUIT" - 338 минг доллар

- Инновацион боғлар ФХ -373 минг доллар

- "TOMSK NARPAY"МЧЖ - 11 минг доллар

- "AGROBLESS INVEST" МЧЖ - 14 минг доллар

-"KARIM QURILISH SAVDO"ХК - 173 минг доллар

- "BUNYODKOR TOMORQA XIZMAT" МЧЖ - 3 минг доллар

НАРПАЙ ТУМАНИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ

         Нарпай туманининг умумий ер майдони 44182,0 гектар бўлиб, шундан экин экиладиган ер майдонлари 21645,0 гектарни ташкил этади.

         Тумандаги жами сувли ер майдонлари 20451,0 гектар бўлиб, шундан боғзорлар 1100 гектар, узумзорлар 582 гектар, тутзорлар 555 гектар, кўп йиллик дарахтзорлар 296 гектарни ташкил этади.

Тумандаги 1194 гектар ер майдонлари лалми  ерлари ҳисобланади.

         Туманда жами 397 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 
211 та пахта-ғаллачилик,  75 та боғдорчилик узумчилик, 6 та чорвачилик ва 45 та бошқа йўналишлардаги фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Пахтачилик бўйича

Фермер хўжаликларида 2020 йил ҳосили учун 10762 гектар майдонга чигит экилиб, давлатга 33430 тонна пахта сотиш режалаштирилган. Ҳақиқатда 34100 тонна давлатга пахта топширилиб, пахта топшириш режаси 102  фоизга бажарилди.

Ғаллачилик бўйича

Фермер хўжаликларида 2020 йил ҳосили учун 5720 гектар сувли ғалла экилиб, давлатга 19274 тонна ғалла сотиш режалаштирилган. Ҳақиқатда 20674 тонна давлатга ғалла топширилиб, ғалла топшириш режаси 107 фоизга бажарилди.

Такрорий ва тўқсонбости экинлари бўйича

Туманда ғалладан бўшаган майдонларга 3470 гектар такрорий экинлар экилган бўлиб, шундан 409 гектар ер майдони сабзавот, 20 гектар полиз,  1384 гектар дуккакли, 1657  гектар ер майдонга озуқабоп экинлар экилган.

         2020 йил учун жами 575 гектарга тўқсонбости экинлари экиш режалаштирилган бўлиб,  бугунги кунда тўқсонбости экинларини экиш ишлари тугатилган.

Чорвачилик бўйича

Туманда жами чорва моллари сони 96823 бош, шундан сигирлари 43913 бош ҳамда майда шохли моллар 71971 бош, паррандалар сони 262938 бошни ташкил қилади.

Шундан, йирик шохли қорамолларнинг 8 фоизи (7848 бош) чорвачилик хўжаликлари ҳисобига тўғри келади. Йирик шохли қорамолларнинг 1200 бошини хориждан келтирилган наслли қорамоллар ташкил этади.

Бундан ташқари, 2020-2021 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 8 та йўналишли лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Жумладан, 9 та қорамолчилик йўналишидаги ташаббускорлар томонидан 1690 бош наслли чорва моллари олиб келиниши режалаштирилган.

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

- Туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 117.946 минг киши;

- Иқтисодий фаол аҳоли сони 94.369минг киши;

- Иш билан доимий банд аҳоли сони 83495 минг киши;

- Ишсизлар сони 10874 минг киши;

- Ишсизлик даражаси 11.5 %.

- 2020 йил янги иш ўринлари режаси 953 та бўлиб, амалда эса 1513 та иш ўринлари яратилиб, 162.3 фоизга бажарилди.

- 2020 йил 11 ой давомида 1227 нафар ишсизлар бўш ва квота иш жойларига жойлаштирилди;

- 180 нафар ишсизлар касб-ҳунарга қайта тайёрланди;

- 3942 нафар ишсизлар “Хақ тўланадиган жамоат ишлари”га жалб этилди.

НАРПАЙ ТУМАНИНИНГ ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИ

Ҳазрати Кўк - ота зиёратгоҳи тарихи

          Нарпай замини узра савлат тўкиб турган сервиқор Зирабулоқ тоғларининг бағрини макон айлаган кўҳна тарихимизнинг бир неча минг йиллик сир-синоатларига гувоҳ бўлган мўйсафид Қоратоғнинг қаршисида, ўткир ақл ва тафаккур соҳиби бўлмиш инсон зотининг ақли ожизлик қилади.

         Ана шундай косонлик авлиёлардан бири бўлган Нарпай заминида мангулик остонасига бош қўйган илм оламида “Кўк-ота” мақомига эришган Ҳазрат Абу Қусам шайх ибн Саид Аҳмад ан-Насафийдир. Имом сартахтининг вориси бўлмиш ушбу авлиёни Нарпайликлар ҳурмат эҳтиром ила “Кўк-ота” ёки “Авлиё-ота” дейишади.

         Юқоридаги атамалар авлиё ҳазрат Саид Аҳмад Насафийнинг диний уламолар тарафидан берилган куниясидир. Ҳазрат Абу Саид Аҳмад Насафийнинг падарибузруквори Абу Қусам шайх обрў-эътибори баланд, энг зукко ва билимдон шайхлардан саналган. Айрим диний уламолар Абу Қусам шайхни Саид Муҳаммад ибн Жалолиддин Баҳовуддин Нақшбандийнинг пири деб билишади.

         Ҳазрат Қусам шайх ўша имомлар сафидан ўрин олган. Саид Аҳмад Насафий болалигидан илмга ташна бўлганлиги боис дастлаб отасининг тарбиясида камол топади. Сўнгра косонлик дин илмининг моҳир билимдонларига шогирд тушиб, Қуръон, Ҳадис, Фикҳ, Тавҳид ва бошқа кўплаб илмларни мукаммал ўзлаштиради. У милодий 1455 йилда Нарпай туманининг ҳозирги Кўк-ота қишлоғига (қадимги Тоткент мавзеси) кўчиб келади. Ҳозирги Кўк-ота жомеъ масжидида сақланаётган китобларнинг бирида “Сауд мавзе Кўк ато алайҳир роҳима”, деб ёзилган битик бор, Бу ерда Сауд атамасидан мурод, яъни, Араблар мавзеси демоқчи.

         Кўк оталик диний уламолар Авлиё отанинг ота авлоди, яъни ҳазрат Қусам шайхнинг бобокалонлари Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳнинг авлодидан бўлганликларини таъкидлашди. Ҳозирги Кўк-ота қабристонида Ҳазрат Қусам шайхнинг бир неча авлод вакилларининг сағаналари мавжуд. Кўк-ота хўжалар қабристони Кўк-ота жомеъ масжидининг ортида жойлашган. Мазкур қабристонда ўнлаб улуғ хўжаларнинг, мўтабар қориларнинг ва қозиларнинг қабрлари бор. Бундан ташқари, ўзбек халқининг оташин шоири Бухоралик Садриддин Айнийнинг мактабдош дўсти Турдихўжанинг “XVIII асрда яшаб ўтган шоир”, бир неча ислом таълимотига доир асарлар муаллифи Барот Ҳокисорнинг ҳам уйғоқ руҳлари Кўк-ота қабристонида ором топган. Кўк-ота қабристонининг умумий майдони ўн саккиз гектарни ташкил этади. Кўк-ота жомеъ масжидининг атрофида сўлим боғлар ташкил топган. Азон айтиш учун баланд минора ва масжид олдида ҳовуз бор. Ҳовуз ёнида бақувват чинорлар бўлиб, уларнинг остига сўрилар ўрнатилган.

         Бундан ташқари, масжиднинг супасида ёши икки юз йилга яқин бўлган “Баобоб” дарахти бор. Айтишларича, бу ноёб дарахтни Саудия Арабистонига Ҳаж сафарига борган ҳожилар олиб келиб экишган. Бу қутлуғ қадамжога турли вилоятлардан келган зиёратчилар аввал масжид ҳовлисини, сўнгра эса масжид ортидаги кенг йўлак орқали қабристоннинг этак қисмидан ўрин олган Ҳазрат Саид Аҳмад Насафийнинг хонақасига боришади.

         Авлиё отанинг мақбараси қўшкулоҳлик гумазсимон шаклда бунёд этилган. Бир-бирига туташ мақбаранинг бирида (шимолий қисмида) Саид Аҳмад Отанурнинг муборак қабрлари бор. Ушбу мақбаранинг баландлиги ердан томигача 3 метр. 12 м. 13 см. Энига эса 5 м 35 смдан иборат. Мақбаранинг ғиштлари мана шу ерда махсус хумдонларда пишириб, бунёд этилган. Шу ўринда бир нарсани ёдда тутиш керакки, Кўк-ота жомеъ масжиди ва Саид Аҳмад отанинг мақбараси қабристонда мавжуд бўлган ер ости хонақоҳлари бир даврда барпо этилган. Бундай ер ости қабрлари дастлаб ўндан зиёд бўлган.

         Ҳозирда учтаси сақланиб қолган. Бу ер ости қабрларининг устки кўриниши 1936-1940 йиллар оралиғида шуролар томонидан кўмиб ташланган.

         Авлиё отанинг равзаий мунаввара даҳмасининг кириш қисмида, яъни эшикнинг пештоқида авлиё отанинг ўлимига оид деворий битиклар мавжуд. Битиклар араб ҳуснихатида бўлсада, аммо, тили форсийда битилган. Тарихий ёзма манбаларда жамият ҳаётида содир бўлган буюк воқеалар, уруш, исён, иншоотлар, тарихий обидаларнинг қурилиши ва машҳур шахсларнинг туғилган вақти ёки қазо қилган санаси шунингдек, асарларнинг ёзилган ёки кўчирилган вақтлари абжад ҳисобида берилган. Ҳазрат Саид Аҳмад Отанурнинг ҳам вафот этган санаси ҳам шу асосда ифодаланган.

         Деворлардаги ёзувлар турли даврларда ёзилган бўлиб, ҳадислардан, Аҳмад Яссавийнинг ҳикматларидан ва Ҳазрат саид Аҳмад отанинг ўлими тарихига оид бўлган форсий намуналардан ташкил топган. Бироқ, ҳозир ёзувларнинг айримлари ўқиб бўлмас ҳолатга келиб қолган.

         Саид Аҳмад ан-Насафий 1491 йилда вафот этган. Дастлаб Кўк-ота дафн этилган жойда, аниқроғи қабр атрофи тошдан тўртбурчак шаклда даҳма қилинган. Унинг баландлиги бир метрга яқин бўлган. Даҳманинг ҳар тўрт томонида 90х90 ўлчамдаги тошлар бўлиб, тошларнинг четлари ўйиб нақшланган. Нақшинкор тошлар эса қабрнинг устидан энсиз, яъни, бир кўрпачадек узунликдаги тўртбурчак тошни кўтариб турган. Афсуски, ушбу тош қабрлар даврлар ўтиши билан бузилиб кетган. Кўк-отани зиёрат қилиш учун юртимизнинг барча вилоятларидан зиёратчилар келишади.

      Собиқ тузум даврида харобага айланган кўк-ота зиёратгоҳи мустақиллик шарофати билан обод ва кўркам масканга айланди.

НАРПАЙ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Мактабгача таълим бўйича

Бугунги кунда Нарпай туманида 17725 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, шундан 10751 нафари (60,6 фоиз) жами 163 та мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Шундан, давлат мактабгача таълим муассасаларига 7961 нафар (74 %), давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасасига 170 нафар (1,58 %), оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 2620 нафар (24,3%) болалар қамраб олинган.

6 ёшли болаларни бошланғич таълимга бепул бир йиллик тайёрлаш
(0-синф) бўйича ташкил этиладиган 15 та гуруҳларга 504 ўринли қўшимча қувват яратиш ҳисобига жами 11255 нафар бола қамраб олиниб, қамров
63,5 фоизга етказилади.

Нарпай тумани бўйича 2020-2022 йилларда мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дастурига асосан, 2020 йилда 380 ўринли,  2021 йилда
500 ўринли, 2022 йилда 600 ўринли мактабгача таълим муассасалари қурилиши режалаштирилган.

2023 йилга қадар давлат, давлат-ҳусусий шерикчилик, оилавий шаклдаги мактабгача таълим муассасалари қурилиши, 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга бепул бир йиллик тайёрлаш (0-синф) бўйича гуруҳлар ташкил этиш эвазига қамровни 100% га етказиш кўзда тутилган.

Халқ таълими бўйича

Нарпай туманида жами 71 та таълим муассасалари фаолият юритиб келмоқда, шундан 70 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази мавжуд.

Таълим 2 тилда (ўзбек, рус) олиб борилади.

Жами ўқитувчилар сони 3106 нафарни ташкил этади (1-4 синф ўқитувчилар сони 785 нафар, 5-11-синф ўқитувчилар сони 2321 нафар).

- туманда олий маълумотли ўқитувчилар сони 2676 нафар – 86,1%;

- ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 430 нафар - 13,9%;

- олий тоифали 66 нафар – 2,1%

“Хўжакарзон ота” зиёратгоҳи тарихи

         Тарихшунос А.К.Богадуховнинг таъкидлашича, Корзануронинг жасади унинг номи билан аталадиган қабристонга қўйилган. Ёзиб қолдирилган манба ва ривоятларда у киши кўркам бўйли, кучли, довюрак, ҳарбийча таълим ва эътиқодга эга бўлган паҳлавон шахс сифатида таърифланади. Бу ердаги сағананинг бўйи 9 метрга тенглиги ҳам Корзануро дароз одам бўлганига ишорадир.

         ХIХ асрнинг ўрталарида бунёд этилган мақбаранинг илк қурилмаси бир хонали ва уч гумбазли бўлган. Бу хилдаги уч гумбазли мақбаралар қурилиши Хожа Абду Дорун ва Дониёр пайғамбар мақбарасида ишлатилган.

         Мезжах конидаги Шамун Наби мақбараси ҳам худди шу тартибда тикланган. Бироқ, у етти гумбаздан иборат.

      Юқоридаги қиёслар Хожа Қосим Корзануро мақбараси бирмунча юксак даражадаги санъат қурилмаси эканлигидан далолатдир. Бинонинг топилган ғишт девори мақбаранинг дастлабки меъморий ҳолатини кўрсатиб туради. Шунингдек, изланишлар давомида тарихий обиданинг ғарбий томонида тўрт устунли кўркам айвони ҳам бўлгани аниқланган.

         “Бобурнома” китоби ҳамда “Донишнома” рўзномасининг 1998 йил 27 февралдаги сонида биз қуйида баён қилувчи фикр берилган. Эмишки, Бобурнинг пири Хожа Аҳрор Валийнинг ўғли Хожа Яҳё ўз ўғиллари билан ҳаж сафарига отланганида тахминан Каттақўрғондан ўтгач, Шайбонийхон айғоқчилари томонидан қатл этилган. Шу жой ҳозир Нарпай туманининг “Хўжакарзон” қишлоғига тўғри келади.

         1826 йилда Амир Ҳайдар оламдан ўтгач, қисқа йиллар ичида унинг фарзанди Амир Ҳусайн заҳарланади. Амир Умархўжа ўлдирилади. Бу суиқасдлар асосан, Амир Насуруллонинг тахтга ўтириши билан боғлиқ таҳликалар эди. Шубҳа йўқки, ўз акаларининг қотилига айланган амирнинг салтанат тепасида қолиши эл бошига қатор қийинчиликлар келтиради. Деярли ҳар ойда 50-100 киши ҳақ-ноҳақ бошидан жудо қилинади. Амир қанчалик қаттиқ қўл бўлмасин, унинг салтанати секин-аста емирилиб боради. Шу тариқа Бухоро салтанати бўлиниб, кичиклашиб кетди.

         1860-1882 йилларда Насуруллонинг ўғли ва меросхўри Амир Музаффар ер-мулкидан маҳрум бўлиб, русларга қарам бўлиб қолади. Ҳозирги Нарпай туманида жойлашган қишлоқлар катта-катта бўлишига қарамай, душман билан юзма-юз жанглар талафотсиз ўтмасди. Шундай синовли онларда Ҳожа Қосим Корзануро сингари довюрак эл фарзандлари ўз қишлоғи, элати шон-шуҳрати учун рус аскарлари билан беаёв курашга отланишган.

         Ривоят қилишларича, Қосим Корзануро ниҳоятда довюрак бўлиши билан бирга, тенгсиз куч-қудрат соҳиби ҳам бўлган. Хотини рус аёли эди. Жангу жадалларда ёв ўқлари унинг қалқонли кийимига тегиб тўкилган, аммо танасига зарар етказмаган. Кейинчалик рус саркардалари Хожа Қосимдаги бу хислат сирини хотини орқали билиб олишга уринишган. Ватанпарвар паҳлавоннинг боши жойнамоз устида саждага етиб турган фурсатда хотини томонидан пичоқ санчиб ўлдирилади. Чунки уни ўлдиришнинг бундан бошқа чораси бўлмаган. Шу тарзда “Хожа Корзан”, яъни “Хотини пичоғидан ўлдирилган” ёхуд “пичоқлаб ўлдирилган Хожа” талқинидаги номлар бора-бора эл тилида Хўжакарзон атамасининг юзага келишига асос бўлган.

         Бугуни кунда “Хўжакарзон” мақбараси қабристоннинг жанубий-ғарбий йўналишида ўзига хос кўрк ва салобат намойиш этиб турибди. Чамбаракли, кетма-кет зинапоялар зиёратчиларни тўғридан-тўғри бу буюк аждодимиз мақбараси томон бошлаб боради.

НАРПАЙ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Мактабгача таълим бўйича

Бугунги кунда Нарпай туманида 17725 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, шундан 10751 нафари (60,6 фоиз) жами 163 та мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Шундан, давлат мактабгача таълим муассасаларига 7961 нафар (74 %), давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасасига 170 нафар (1,58 %), оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 2620 нафар (24,3%) болалар қамраб олинган.

6 ёшли болаларни бошланғич таълимга бепул бир йиллик тайёрлаш
(0-синф) бўйича ташкил этиладиган 15 та гуруҳларга 504 ўринли қўшимча қувват яратиш ҳисобига жами 11255 нафар бола қамраб олиниб, қамров
63,5 фоизга етказилади.

Нарпай тумани бўйича 2020-2022 йилларда мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дастурига асосан, 2020 йилда 380 ўринли,  2021 йилда
500 ўринли, 2022 йилда 600 ўринли мактабгача таълим муассасалари қурилиши режалаштирилган.

2023 йилга қадар давлат, давлат-ҳусусий шерикчилик, оилавий шаклдаги мактабгача таълим муассасалари қурилиши, 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга бепул бир йиллик тайёрлаш (0-синф) бўйича гуруҳлар ташкил этиш эвазига қамровни 100% га етказиш кўзда тутилган.

Халқ таълими бўйича

Нарпай туманида жами 71 та таълим муассасалари фаолият юритиб келмоқда, шундан 70 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази мавжуд.

Таълим 2 тилда (ўзбек, рус) олиб борилади.

Жами ўқитувчилар сони 3106 нафарни ташкил этади (1-4 синф ўқитувчилар сони 785 нафар, 5-11-синф ўқитувчилар сони 2321 нафар).

- туманда олий маълумотли ўқитувчилар сони 2676 нафар – 86,1%;

- ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 430 нафар - 13,9%;

- олий тоифали 66 нафар – 2,1%

НАРПАЙ  ТУМАНИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ИШЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Нарпай  туман Бандликка кўмаклашиш марказига 2019 йил январь-ноябрь ойлари давомида 1343 нафар  хотин-қизлар мурожаат қилишган бўлиб, мурожаат қилган  1343 нафар хотин-кизларнинг 842 нафари доимий бўш (вакант)  иш ўринларига, 349 нафари ҳақ тўланадиган  жамоат ишларига жалб қилиниб, вақтинчалик бандлиги таъминланган.                                         Мурожаат қилган хотин-қизларнинг 88 нафари ўз хоҳишига кўра  қайта ўқитишга юборилган, 132 нафарига ўз мутахассислиги бўйича иш ўринлари бўлмаганлиги сабабли ишсиз, деб эътироф этилиб ишсизлик нафақаси тайинланган, 29 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун маслаҳатлар берилган.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 49 нафар ишсиз хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, бандлигини таъминлаш учун туман Хотин-кизлар қўмитаси билан дастур ишлаб чиқилиб, ушбу дастур асосида 2019 йил январь-ноябрь ойлари давомида унинг бандлиги таъминланган.

“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан 40 нафар хотин-қиз рўйхатдан ўтиб, 68 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. 

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ташкил этиш бўйича 47 нафар оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизга тадбиркорликни бошлаши учун 750 млн сўм имтиёзли кредит ажратилди.

         Оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой билан таъминланиши бўйича:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан, 2018 йилда 6 нафарига,2019- 2020 йилда 12 нафар хотин-қизларга бошланғич тўловлари тўлаб берилган.  Нарпай тумани, “Нарпай” массивида қурилаётган уй-жойлардан жами 18 нафар хотин-қизларга ҳамда ушбу ҳудуддан қурилаётган уй-жойлардан кам таъминланган ногиронлиги мавжуд хотин-қизларнинг 15 нафарига Республика Маҳалла хайрия жамоат фонди ва маҳаллий бюджет томонидан бошланғич тўловлари тўлаб берилиб, 2020 йил декабрь ойида топширилиши режалаштирилган.

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” томонидан яна 12 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизга 2020 йилда уй-жой олишлари учун бошланғич тўловлари тўлаб берилди.

2015-2021 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM