Янгиликлар

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳамда сектор раҳбарлари халқ қабулхонасида фуқароларнинг муаммоларини ўрганишди.

Фуқаролар томонидан бандлик, моддий ёрдам, кредит ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар тушди.

ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг Қарорига асосан, Рўзиев Шамсиддин Бахрамович
Нарпай туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

Тайинловга қадар Шамсиддин Рўзиев  Нарпай тумани “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори вазифасида фаолият юритган.

Семинар

ТАРҒИБОТЧИЛАР ФИКР АЛМАШИШДИ

Маълумки, баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш мақсадида умумтаълим мактабларида ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчи штатлари жорий этилди.

Санъат

ИЖОДИЙ ИМТИХОНЛАР

13 ҳамда 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабларида  ўқувчилардан барча йўналишлар бўйича ижодий имтиҳонлар олинмоқда. Битирувчи ва синфдан-синфга ўтиш имтиҳонларини топшираётган ўқувчилар ўқув йили давомида олган билимларини яна бир бор синовдан ўтказишяпти.

2015-2021 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM