Янгиликлар

ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ

"Амирхон Мирбозор" фермер хўжалиги теримчилари учун бугун қўшалоқ байрам. “Халқаро қишлоқ аёллари куни”да  фермер хўжалигида давлатга пахта топшириш режаси уддаланди. Теримчиларга туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан совғалар топширилди.

 

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР

Туман ҳокими Ботир Жабборов “Умид” маҳалласида яшовчи ёшлар билан учрашди. Учрашувда туман ҳокими ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди.
Ёшлар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш тартиби юзасидан саволлар ўртага ташланди.  Соҳа мутасаддилари бу борада уларга тушунча бердилар.

 

 

БУГУН “ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ”

Бугун “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан жойларда тадбирлар ўтказилмоқда. Аслида ушбу байрам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги йиғилишида 15 октябрь  -  “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб расман эълон қилингандан буён нишонланади.
Шу сабаб далада пахта тераётган қишлоқ аёллари туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.  Илғор теримчиларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.
  Сессия ишини туман ҳокими Ботир Жабборов олиб борди. 
Кун тартибидаги биринчи масала – Халқ  депутатлари туман Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари Достон Шомуродов ахборот берди. Сайланган депутатларнинг ваколатлари тасдиқланди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM