Янгиликлар

ИЛИҚ ТААССУРОТ

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни Нарпай туманида кенг нишонланди. Дастлаб, туман ҳокими Ботир Жабборов бошчилигида ташкилот, муассаса раҳбарлари туркий тил асосчиси Алишер Навоий бюсти пойига гулчамбарлар қўйдилар. 
Тадбирнинг тантанали қисми 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида давом этди. Тадбирда туман ҳокими барчани ушбу қутлуғ сана билан қутлар экан, ўз сўзида буюк мутафаккирнинг ушбу байтини келтириб ўтди.: 
“Турк назмида чу мен тортиб алам,

ФАХРЛИ ЎРИН ЭГАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон Ёзувчидар уюшмаси  Самарқанд вилоят бўлимида 21 октябрь – Ўзбек  тилига Давлат  тили мақоми  берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она  тилим!'' шиори остида " Она тилим-Ўзбек тили''  мавзусида адабий-бадиий тадбир ўтказилди. 

ҲАМ МАДАНИЙ ҲОРДИҚ, ҲАМ СОВҒА

Туман ҳокимлиги маданият бўлими томонидан жойларда дала меҳнаткашлари учун концертлар ташкиллаштирилмоқда. Ҳам теримчилар маданий ҳордиқ олишмоқда, ҳам илғорларга совғалар улашмоқдалар.
Бу гал  “Умиджон Эронқул” фермер хўжалигида бўлган ходимлар фаол теримчиларни рағбатлантиришди.

#Сессия

24 октябрь куни, соат 12:00 да халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги – 14-сессияси чақирилмоқда. Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.
Сессияда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Мавзу юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ҳисоботи кутилмоқда.

Эртага Нарпай тумани Ноғорахона маҳалласи ҳудудида табиий  газ таъминотини вақтинчалик тўхтатилади.

“Зирабулоқ” магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан  “НАРПАЙ-1» ва “НАРПАЙ-2”  Газ тақсимлаш станциясида куз-қиш мавсуми олдидан таъмирлаш ишларининг олиб борилиши сабабли жорий йилнинг 20-октябрь куни соат 08-00 дан соат 17-00 гача  Ноғорахона маҳалласи ҳудудида, ижтимоий соҳа объектларида, “Сартаъминот”, “Оқтош Диёрбек нур” МЧЖларга қарашли АГНКС ларда табиий  газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM