Янгиликлар

Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими  Аъзамхон Бахрамов 60 ёшида вафот этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, А.Баҳромов 2020 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида дафн этилади.

МУНОСИБ РАҒБАТ

Туман ҳокими ўринбосари Жасур Шодиев “Қорасироқ техникаси” ММТПга қарашли фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, йиғим-теримда фаол иштирок этаётган бир қатор илғор теримчиларни туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.

СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402- сонли қарорига асосан Республика  олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосида  ўқишга қабул қилинган қизлар орасида нарпайликлар ҳам бор. 
“Гулистон” маҳалласида яшовчи Зулфия Сиддиқова, “Саловат” маҳалласи фуқароси Гавҳар Бобоқуловалар шулар жумласидан.  
Бугун грант асосида ўқишга қабул қилинган қизларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

“ОЛИЙ МАЪЛУМОТ ОЛИШ ҲЕЧ ҚАЧОН КЕЧ ЭМАС” 46 ёшида талаба бўлган ветеринарнинг мулоҳазлари билан танишинг

Ортиқ акани ҳамма нарпайликлар қўли енгил ветеринар врач деб билади. Бунга у 26 йиллик ҳалол меҳнати, фидоийлиги ва қолаверса, камтарлиги билан эришди, десак, хато бўлмайди. Биласиз, қишлоқ жойларда ҳамма бир – бирини танийди, ҳамманинг уйида мол-ҳоли бор, қорамол, қўй-эчки, паррандалардан тортиб, ит мушукларгача.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM