Янгиликлар

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР

Туман ҳокими Ботир Жабборов “Умид” маҳалласида яшовчи ёшлар билан учрашди. Учрашувда туман ҳокими ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди.
Ёшлар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш тартиби юзасидан саволлар ўртага ташланди.  Соҳа мутасаддилари бу борада уларга тушунча бердилар.

 

 

БУГУН “ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ”

Бугун “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан жойларда тадбирлар ўтказилмоқда. Аслида ушбу байрам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги йиғилишида 15 октябрь  -  “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб расман эълон қилингандан буён нишонланади.
Шу сабаб далада пахта тераётган қишлоқ аёллари туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.  Илғор теримчиларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.
  Сессия ишини туман ҳокими Ботир Жабборов олиб борди. 
Кун тартибидаги биринчи масала – Халқ  депутатлари туман Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари Достон Шомуродов ахборот берди. Сайланган депутатларнинг ваколатлари тасдиқланди.

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган. 

ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАРГА СОВҒА

“Эштемир Тиллаев” фермер хўжалиги аъзолари етиштирган пахта ҳосилини йиғиб-теришда асосан, Тўхта Розиқов номли маҳаллада яшовчи уюшмаган аҳоли иштирок этмоқда. Улар орасида М. Имомова, Л. Ниёзова, Ф. Холмуродова сингари илғор теримчилар бор. 
Бугун АТБ “Агробанк” Нарпай филиали раҳбарияти улар каби юқори кўрсаткичларга эришаётган теримчиларни алоҳида рағбатлантирдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM