Янгиликлар

“ДЎСТЛИК”ДА САЙЁР ҚАБУЛ

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов “Дўстлик” маҳалласи аҳли билан сайёр қабул ўтказди. Қабул олдидан туман ҳокими пандемия вақтида шахсий гигиенага риоя этиш, касаллик юқтириб олишдан сақланиш, бунинг учун тўй ва маросимларни белгиланган тартибда 30 кишидан оширмаган ҳолда ўтказиш лозимлиги хусусида сўз юритди.

ШИФОКОРЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Нарпай туман спорт, маданият ва қишлоқ хўжалик бўлимлари ҳамкорлигида туман тиббиёт бирлашмасида тадбир ўтказилди. Унда пандемия вақтида жонбозлик кўрсатган тиббиётчилар қатнашдилар. Тадбирда санъаткорлар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Сўнг врач ва ҳамширалар, кичик тиббиёт ходимларига қимматбаҳо совғалар, ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.

Нарпайда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2020 йил 09 октябрь куни соат 09:30 да Нарпай тумани Оқтош шаҳрида яшовчи Э. бошқарувида бўлган “EPIKA” автотранспорт воситаси Нарпай тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда, ҳаракатланиб келиб, бошқарувини йўқотиши натижасида ушбу йўлнинг чап томонидан оқиб ўтувчи “Қозоқариқ” каналига тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM