Янгиликлар

  КЎРКАМ ВА ШИНАМ

                4-сон мактабгача таълим ташкилоти “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида қайта таъмирланди. 1 миллиард  107 миллион сўм маблағ ҳисобига таъмирланган муассаса шинам ва кўркам қиёфа касб этмоқда.  

ОСТОНАДА  ЯНГИ  ЙИЛ

                Саноқли кунлардан сўнг  Янги – 2020 йил кириб келади.  Тумандаги  ташкилот, муассасалар, дўконлар, кўчаларнинг ёниб-ўчувчи чироқлар, арчаларнинг турли ўйинчоқлар билан безатилгани одамлар қалбига янада байрамона кайфият улашмоқда.

ЯГОНА МАҚСАД   

                Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатилган Шербек Бўронов 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Мутахассислиги – банк иши, бухгалтерия ҳисоби ва аудит. Ўзбекистон ХДП аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

САЙЛОВЧИ ВА НОМЗОД

            15-Мирбозор сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Нарпай туман Кенгаши томонидан кўрсатилган номзод Ботир Жабборов сайловчилар билан учрашди.

КИТОБХОН ОИЛА

        13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Китобхон оила” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда мавжуд 56 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган саралаш босқичи ғолиблари – бешта  оила вакиллари ўзаро беллашдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM