Янгиликлар

Туманда ҲОКИМ ВА ЁШЛАР учрашуви ўтказилди

26 апрел куни тумандаги 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувга туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович ташриф буюрди. Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни Нарпай туманида жорий этиш ҳамда ёшларнинг муаммолари, саволлари ва таклифлари учрашувнинг асосий йўналишини ташкил этди. Қарийб 500 нафар ёшлар иштирокида юқори савияда бўлиб ўтган учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди. Ёшларнинг муаммо ва таклифларидан келиб чиқиб тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Ёшлар-келажак бунёдкори!

Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 25 апрел куни тумандаги "Тортувли" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 35-умумтаълим мактаби биносида туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда 12 нафар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар (газ, электр энергияси, йўлни таъмирлаш масалалари) юзасидан 9 та муаммоли масала жойида ҳал этилди ҳамда қолган 3 та масала бўйича тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилиб 4 кун муддатда ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.

"Биз буюк юрт фарзандларимиз" мавзусида фотокўргазма турли номинациялар буйича кўрик-танлов ҳамда ёш ижрочилар иштирокида галаконцерт ўтказилди

Тумандаги 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида иқтидорли ёшларни мусиқа ва санъат мактабига жалб этиш уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш улар онгида бахшичилик ва миллий мақом санъатини акс эттириш ҳамда ёшларни маънавияти ва маданиятини ошириш мақсадида "Биз буюк юрт фарзандларимиз" мавзусида фотокўргазма ва турли номинациялар бўйича кўрик-танлов ҳамда ёш ижрочилар иштирокида галаконцерт ўтказилди.

Сел, тошқин ва кўчки ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йиғма механизациялаштирилган отряд шай ҳолатга келтирилди

Нарпай туманида сел, тошқин ва кўчки ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йиғма механизациялаштирилган отряд шай ҳолатга келтирилди. Ҳайдовчи ва отряд ходимлари учун барча шароитлар яратилди.

"Темур" номли романнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди

Бугун Нарпайлик ижодкор Хайриддин Бегматов қаламига мансуб "Темур" номли романнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилояти вакиллари ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Хосият Бобомуродовалар иштирок этди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM