Янгиликлар

ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

 Нарпай туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари, “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари билан доимий ҳамкорликда иш олиб боришмоқда. Бунинг натижасида жойлардаги  чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар ўз вақтида бартараф этиб келиняпти. 

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР “БАРКАМОЛ АВЛОД”ДА

Дарҳақиқат, “Баркамол авлод” болалар мактабида таҳсил олаётган ўғил-қизлар орасида чинакам иқтидор эгалари бор. Шунинг учун ҳам ушбу мактаб ўқувчилари турли йўналишдаги кўрик-танловларда ғолибликни қўлдан  бермай келишаётир.

ЎҚУВЧИЛАР УЧУН МАХСУС КОНЦЕРТ

1-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Ўқувчи-ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилаётган концерт дастурлари тумандаги барча умумтаълим мактабларида  уюштирилиши режалаштирилган.

“ТОРТУВЛИ”ДА АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

Барча ташкилотларнинг масъул ходимлари  “Тортувли” маҳалласи аҳолисига хизмат кўрсатишмоқда. Маҳалла биносининг ўзида туман давлат хизматлари маркази, туман давлат архиви, кадастр, газ таминоти вакиллари фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, тегишли тартибда хизмат кўрсатишни йўлга қўйишган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM