Янгиликлар

ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ

Мамлакатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида, раҳбарларнинг 50 фоиз вақтини “маҳаллабай” ишлаш тизимига бағишлаши лозимлиги таъкидланди. Бу борада тегишли топшириқлар ҳам  берилди. 

ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИГА МУНОСИБ СОВҒА

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ички ишлар бўлимида фаолият юритаётган энг фаол профилактика инспекторларини муносиб тақдирлади. Саккиз нафар ходимга хизмат хоналарида фойдаланиш учун компьютер жамламалари совға қилинди.

Келгусида ҳам фидойи профилактика инспекторларини доимий рағбатлантириб бориш режалаштирилган.

ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Спортни сев – спорт  билан яша!” шиори остида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди.
 
Мусобақа  ғолиблари аниқланди.  Қизғин кечган баҳсларда 36-умумтаълим мактаби ўқувчилари 1-ўринни эгалладилар.  55 ва 31-умумтаълим мактаблари жамоалари 2 ҳамда 3-ўринни қўлга киритишди.

ТУМАН ҲОКИМИ “ОЛТИЎҒИЛ”ДА

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Шерзод Раҳмонов “Олтиўғил” маҳалласи томон йўл олди. Мақсад “маҳаллабай” ишни ташкил этиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли муаммоларини ўрганишдан иборат. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM