ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ
19.04.2021 - 08:47Мамлакатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида, раҳбарларнинг 50 фоиз вақтини “маҳаллабай” ишлаш тизимига бағишлаши лозимлиги таъкидланди. Бу борада тегишли топшириқлар ҳам берилди.
Нарпай туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Мамлакатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида, раҳбарларнинг 50 фоиз вақтини “маҳаллабай” ишлаш тизимига бағишлаши лозимлиги таъкидланди. Бу борада тегишли топшириқлар ҳам берилди.
Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ички ишлар бўлимида фаолият юритаётган энг фаол профилактика инспекторларини муносиб тақдирлади. Саккиз нафар ходимга хизмат хоналарида фойдаланиш учун компьютер жамламалари совға қилинди.
Келгусида ҳам фидойи профилактика инспекторларини доимий рағбатлантириб бориш режалаштирилган.
Туман ҳокимининг бу галги сайёр қабули “Ўзбекистон” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман халқ қабулхонаси мудири ҳам иштирок этди.
Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Спортни сев – спорт билан яша!” шиори остида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа ғолиблари аниқланди. Қизғин кечган баҳсларда 36-умумтаълим мактаби ўқувчилари 1-ўринни эгалладилар. 55 ва 31-умумтаълим мактаблари жамоалари 2 ҳамда 3-ўринни қўлга киритишди.
Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Шерзод Раҳмонов “Олтиўғил” маҳалласи томон йўл олди. Мақсад “маҳаллабай” ишни ташкил этиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли муаммоларини ўрганишдан иборат.