Янгиликлар

ҲУНАРМАНДГА АМАЛИЙ ЁРДАМ

“Оби ҳаёт” маҳалласида яшовчи  Зафарбек Раимқуловнинг соғлигида  нуқсон бўлишига қарамай ўз ишининг устасидир. У  яшаш хонадонида ҳунармандчилик асосида кичик ишлаб чиқариш ташкил этиб, кейинчалик фаолиятини кенгайтириб, сандиқ, шкаф, стол-стул ва бошқа жиҳозлар тайёрлашни йўлга қўйган.

ҲАЙКАЛТАРОШНИНГ УСТОХОНАСИДА

Ҳайкалтарош Умрзоқ Шарипов кўплаб буюк шахсларнинг сиймосини яратган.

 Яқинда Самарқанд шаҳрига кираверишдаги Чўпонота ҳудудига ўрнатилган туялар карвонини ҳам Умрзоқ Шарипов ва унинг ўғли Ҳожиакбар Шариповлар ясадилар.

ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

“Саловат” ва “Сарбозор” маҳаллалари аҳлининг муаммоларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими фуқаролар  билан учрашди.

Дастлаб, фуқаролар туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилган меҳнат ярмаркасидаги бўш иш ўринлари билан танишдилар. 

ҚЎШИМЧА ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Халқобод” маҳалласи ҳудудига қўшимча 100 қувватли трансформатор ўрнатилиб, ишга тушурилди.

Аҳолини белгиланган миқдордан кам бўлмаган электор энергия билан таъминлаш бўйича ишлар давом этмокда.

ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!

  Нарпай тумани ҳокимлиги маданият бўлими, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, 13, 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида “Ашула ва рақс” танлови ўтказилади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM