Янгиликлар

Фуқаролар диққатига!

Ҳурматли туманимиз аҳли! Халқ қабулхонасида ҳафтанинг ҳар сешанба-пайшанба кунлари туман ҳокими ва барча сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда сайёр қабул ўтказади.
Сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатлари тингланади ва ижобий ҳал этиш чоралари кўрилади.
Қабулда иштирок этишни истаган фуқаролар сешанба-пайшанба кунлари соат 14:00 дан 16:00 гача Халқ қабулхонаси биносига ташриф буюришлари мумкин.

БЎШ ТУРГАН ОБЪЕКТЛАРЛАРДА

Туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан бўш турган объектлар ва 30 фоиздан кам қувватда ишлайдиган корхоналар фаолияти кўздан кечирилди. Шу билан бирга бўш турган объект, кам қувватда ишлаётган корхона эгаларининг муаммолари ўрганилди.

ТАЙИНЛОВ

Дагаров Самариддин Бахтиярович – Туман  ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасига тайинланди.

ЙЎЛЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

43-умумтаълим мактабида вилоят ҳокими иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтгач, мактабга кириш йўлларига асфальт ётқизилди.
Шунингдек, туман ҳокимлиги, ҳомийлар ва йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамкорлигида  “Дўстлик” маҳалласининг 1 км ички йўлларига хам асфалт ётқизилди.

АЛОҚА ТИЗИМИДА АҲВОЛ ҚАНДАЙ?

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ва туман прокурори Камолиддин Жавдановлар “Ўзбекистон почтаси” АЖ Самарқанд филиали Оқтош почта алоқаси тармоғи ҳамда Ўзтелеком АК Самарқанд филиали Нарпай туман телекоммуникация боғламаси фаолияти билан танишдилар.
Ходимлар билан суҳбат чоғида аҳолига почта хизмати ва сифатли интернет алоқасини таъминлаш, мавжуд имкониятлар тўлиқ фойдаланиб, соҳани янада ривожлантириш чораларини кўриш юзасидан фикрлар билдирилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM