Янгиликлар

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Куни кеча “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Барно Очилова вилоят ҳокимига қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ускуна сўраб мурожаат қилганди. 
Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов мурожаатчининг хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароитини ўрганди. Шу билан бирга  АТ “Агробанк” Нарпай филиали томонидан имтиёзли кредит асосида мурожаатчига электро печ ва қўшимча жиҳозлар олиб берилди.

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

“Дўстлик” маҳалласи ҳудудидаги 43-умумтаълим мактабида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам бир қатор ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш масаласи туман ҳокими Шерзод Раҳмонов зиммасига юклатилган эди.
Бугун мурожаатчи ёшларнинг хонадонига ташриф буюрган туман ҳокими аввало, уларнинг яшаш шароитларини ўрганди. Сўнг барчасининг муаммоларига ечим топиш чоралари кўрилди.

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Куни кеча туманимизга ташриф буюрган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов дастлаб, иккинчи сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказганлиги ҳақида хабар бергандик. “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Зоир ота номли маҳаллада яшовчи ёшларнинг мурожаатларини ҳал этиш мақсадида туман ҳокими  уларнинг хонадонларида бўлди.
Кредит сўраб мурожаат этган ёшларга амалий ёрдам кўрсатилди, бандлик масаласини илгари сурган йигит-қизларга бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Бугун туман ҳокимлиги биносида 2020 йил 18-25 декабрь кунлари туманда ўтказиладиган “Ёшлар фестиваллари” тадбири режаси, мазмун-моҳияти юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари  Дўстмурод Носиров  иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ НАРХ-НАВОНИ ЎРГАНИШДИ

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими ва  барча сектор раҳбарлари "Мирбозор бозори" масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, бозор расталаридаги санитария ҳолати кўздан кечирилди.
Шу каби ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси билан танишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM