Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрам тадбири
12.12.2018 - 21:57"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги 2017 йил 25 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ декабр ойнинг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Шу муносабат билан Нарпай туманида жорий йилнинг 12 декабр куни "Даврнур" тўйлар масканида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб байрамона дастурхон безалиб, байрам тадбири ўтказилди.