Янгиликлар

AutoCon

Нарпай туманида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузарлик содир этиб, белгиланган муддатда жарималарини тўламасдан транспорт воситасини бошқариб юрган ҳайдовчиларнинг автомашиналари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилмоқда. Энди улар қарздорликни тўлагандан сўнг, транспорт воситалари жарима майдончасидан чиқарилади.

ЯНА БИР ЮТУҚ

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят тармоқ тизимида фаолият кўрсатиб келаётган ишчи ходимлар ўртасида спортнинг "Мини футбол" тури бўйича ўтказилган мусобақада Нарпай туман БЎСМ жамоаси вилоят босқичида 2-ўринни эгаллади.

Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарималар миқдори икки бараварга оширилди

Етказилган моддий зарар уч баравари миқдорида қопланганида озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.

Ўзбекистон президенти 3 декабр куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.

Нарпайлик мактаб ўқувчиси халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлди

Жорий йилнинг август ойида ELPC халқаро олимпиадалар ташкилоти томонидан Zoom дастури орқали онлайн тарзда HKIMO (Гонг Конг халқаро математика олимпиадаси) халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди.
Олимпиадага Гонг Конг халқаро математика академияси асос солган бўлиб, бугунги кунда унга Сингапур, Малайзия, Таиланд, Индонезия, Филиппин, Aвстралия, Украина, Қирғизистон, Қозоғистон каби дунёнинг 20 дан ортиқ нуфузли давлатларининг мактаб ўқувчилари қатнашади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM