Янгиликлар

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

 Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шуҳрат Самадов олиб борди. 
Дастлаб, сессия кун тартибига кўра, “Туманда камбағалликни қисқартириш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қилинаётган зарур чора-тадбирлар тўғрисида”  туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасурбек Шодиевнинг ахбороти тингланди. 

МУДОФАА БЎЛИМИДА

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов туман мудофаа бўлими ходимлари билан учрашди.
Учрашувда бўлимда амалга оширилаётган ишлар, сафарбарлик чақирув резервига хизмат ёшидаги йигитларни жалб этиш ҳолати юзасидан сўз борди.

БЎШ ТУРГАН ОБЪЕКТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Туманимизга АТ “Микрокредитбанк” раиси ўринбосари Бекзод Эшимқулов ташриф буюрди. Туман ҳокими  Шерзод Раҳмонов ҳамроҳлигида бўш турган объектлар ва 30 фоиздан кам қувватда ишлайдиган корхоналар фаолиятини кўздан кечирди. Шу билан бирга бўш турган объект, кам қувватда ишлаётган корхона эгаларининг муаммолари ўрганилди.

ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

“Дедан” ва “Нўғай” маҳаллаларида яшовчи ёшлар ва хотин-қизлар билан бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов иштирокчиларнинг муаммоларини ўрганди. Тадбиркорлик фаолияти учун кредит, ер, йўл таъмири ва ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берди. 

#Эълон

Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилади

Бугун, 2 декабрь куни соат 14-30 да туман ҳокими Шерзод Раҳмонов иштирокида ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашув ўтказилади.

Манзил: "Дедан" маҳалласи Нарпай хизмат кўрсатиш техникуми биносида

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM