Янгиликлар

ИМОМ-ХАТИБЛАР МУСОБАҚАЛАШДИ

Тумандаги жоме масжидлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича соғломлаштириш мусобақалари ўтказилди. Нарпай туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ушбу мусобақага бош-қош бўлди, албатта.
Мусобақа сўнггида  фаол қатнашган имом-хатиблар ва ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

ТЎҒРИ ЙЎЛНИ ТАНЛАШ УЧУН ИМКОНИЯТ

Кечиримлилик халқимизга хос фазилат. Давлатимиз томонидан адашган шахсларга содир этган жиноятларининг ижтимоий хавфли эканлигини тушуниб етишга, тузалиш йўлига кириб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиш учун имконият яратилаётгани ҳам сўзимизнинг исботидир.
Мамлакатимиз раҳбарининг Фармонига асосан, вилоятимиз бўйича 7 нафар шахс авф этилиб, жазони ижро этиш муассасаларидан оилалари бағрига қайтишди. 

ЎЙИНГОҲЛАР ҲОЛАТИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Миллионлар ўйини ҳисобланган футболни  ривожлантириш борасида туманда амалий ишга қўл урилган. “Зирабулоқ” футбол жамоасининг катта-кичик ютуқлари фикримизнинг исботидир.
Туман ҳокими ТИП-1 ҳамда “Зирабулоқ” футбол жамоаси ўйингоҳларидаги ҳолатни ўрганди. Футбол тўгаракларини жонлантириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

 

ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов таълим муассасалари ишини ўрганишда давом этмоқда. 
Дастлаб, 69-умумтаълим мактабида бўлган туман ҳокими ўтилаётган дарс жараёнларини кузатаркан, ўқувчилар билан дарс мавзусига оид суҳбат ўтказди.  Шу каби иситиш тизими ва яратилган бошқа шароитлар билан танишди.
Сўнг замонавий услубда қайта таъмирланган 2-мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларга яратилган қулайликларни кўздан кечирди.

 

МАДАНИЯТ МАРКАЗИДА

Туман маданият бўлимига қарашли 1-сон маданият маркази янгидан барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу ерга ташриф буюрган туман ҳокими Шерзод Раҳмонов бинонинг бугунги аҳволи билан танишди. 
Маданият маркази ходимлари билан бўлган суҳбатда эса, ўтказиладиган байрам тадбирларининг сифатини ошириш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM