Events

Хотин-кизлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари

Нарпай туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2018 йил 18 декабр куни "Соғлом она соғлом бола" шиори остида Хотин-қизлар ўртасида спортнинг волебол, стол тенниси, югуриш, шахмат-шашка турали бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Спорт мусобақасида муносиб ўринларни қўлга киритган иштирокчиларга туман Хотин-қилар қўмитаси ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Image_tadbir: 

"Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивали республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Ёшлар иттифоқининг энг катта лойиҳаларидан "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивали республика кўрик-танловининг туман босқичи 15 декабр куни 13-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Кўрик-танловда қатнашган 300 дан зиёд ёшлар  6 йўналиш 3 ёш тоифада 21 нафар ғолиблар сараланиб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Image_tadbir: 

Маданият ходимлари концерт дастурлари

2018 йил 16 декабр куни Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тумандаги марказий маданият ва аҳоли дам олиш марказида туманимизда кўзга кўринган хонандалар Лилия Киличова ва Жаҳонгир Жияновларнинг концерти бўлиб ўтди. Концерт меҳмонлари маданият марказлари хонандалари ўзларининг куй қўшиқлари билан концерт қатнашчиларига янги йил шукуҳи ва ватанга садоқат туйғулари завқини улашишди.

 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM