Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов ҳамда барча сектор раҳбарлари тиббиётчиларни касб байрамлари билан табриклашди.
Дастлаб, улар туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларини 8 ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни билан қизғин муборакбод этишди. Бир қатор фидоий соҳа вакилларига туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалари топширилди.