Мамлакатимизнинг келажаги бўлган ёшларга сифатли таълим беришда узоқ йиллар давомидаги самарали меҳнати, таълим соҳасини ислоҳ қилишдаги жонкуярлиги учун бир қатор устозлар мукофотландилар.
Жумладан, Нарпай туманидаги 64- мактаб кимё фани ўқитувчиси Нигора Бобоева ҳам “Устоз -2020” миллий мукофоти танловининг I ва II- босқичларида муваффакиятли иштироки учун халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва "Ўкитувчилар ассоцацияси" томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.