8500 ТУП МЕВАЛИ ДАРАХТ

                 Кўклам ерга уруғ қадаш мавсуми. Шу билан бирга боҳорги ишлар бошланиши ҳамдир.  Ер текислаш, сув йўлларини тозалаш, кўчат экиш дегандек.  Бугун далага разм солсангиз кўчат экиб боғ яратишга ошиқаётганларни кўрасиз. Чунки баҳорнинг илк кунларида экилган ҳар қандай ниҳол илдиз отиб, кўкка бўй чўзади.

            “Нарпай серҳосил далалари” фермер хўжалиги ишчилари айни пайтда 25 гектар майдонга 1000 туп  беҳи, 2000 туп олма, 4500 туп шафтоли ва  1000 туп ўрик кўчатларини экмоқда. Бир пайтлар бу жойлар ташландиқ, экин экишга яроқсиз майдон эди. Тинимсиз меҳнат туфайли тошлоқ ерга унумдор тупроқ ташиб солинди. Қарабсизки қаровсиз жой чаманга айланмоқда.

               Мақсад эса ягона – ижтимоий ҳимояга муҳтож фукароларга барпо этилиши режалаштирилаётган боғдан фойдаланиб, яшаш шароитини яхшилаш, уларни камбағалликдан чиқаришдан иборат.

            Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, боғдорчилик билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оила вакилларига шу ернинг ўзида дала шийпонлари тикланмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM