Туман ҳокими Ботир Жабборов тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда юртимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр билдирди.
Шундан сўнг, тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларда кўтарилган масалаларга ечим топиш бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.