Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 162- ва Самарқанд вилоят ҳокимининг 160-қарорлари ижросини таъминлаш доирасида Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарларининг вилоятимиздаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан уларнинг уйларидаги қишки мавсумга тайёргарлик ва мавжуд муаммолар борасидаги очиқ мулоқотлари давом этмоқда.
Эртага, 7-ноябрь куни ана шундай мулоқотларнинг навбатдагиси қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:
Соат 9:00 да Нарпай туманидаги 13-сон мусиқа ва санъат мактаби биносида;
Соат 11:00 да Пахтачи туманидаги мусиқа ва санъат мактаби биносида.
Фаол қатнашинг! Муаммоларингизни айтинг!
Муаммоларни бирлашиб бартараф қилайлик!