64-мактабгача таълим муассасаси (мудираси Нодира Мўминова)да «Меҳржон» тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда тарбияланувчилар пахта, тарвуз-қовун, маккажўхори ва бошқа экин ҳосиллари образини яратдилар. Кичкинтойлар томонидан ижро этилган рақс, ашулалар даврага файз бағишлади.
Таъкидлаш лозимки, ушбу мактабгача таълим муассасасига учинчи сектор раҳбари – туман ички ишлар бўлими бошлиғи Тожиддин Эшназаров етакчилигида катта ёрдам кўрсатилган. Ошхона ҳамда ётоқхоналар таъмирланиб, жиҳозланди. Ҳовлининг 300 квадрат метрига бетон ётқизилиб, куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилган.