Нарпай тумани ҳокими ўринбосари Жасурбек Шодиев 2-сон касб-ҳунар мактабида тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда ишбилармонларнинг муаммолари ўрганилди.
Тадбиркорлар томонидан кредит, тадбиркорлик учун ер олиш масалалари ўртага ташланди.
Муаммоларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди.