Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
01.04.2019 - 12:58Тумандаги Нуғай маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Йўл қурилиш ва автосервис каб-хунар коллежи биносида туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишдилар. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоли масалалар жойида ҳал қилиниб, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.