Янгиликлар

Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Тумандаги Нуғай маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Йўл қурилиш ва автосервис каб-хунар коллежи биносида туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишдилар. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоли масалалар жойида ҳал қилиниб, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.

Муаммоли масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 30 март куни тумандаги "Беклар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман халқ таълими бўлмимига қарашлаи 3-умумтаълим мактаби биносида туман ҳокими, туман прокурори ва туман халқ қабулхонаси раҳбарлари биргаликда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказди.

Янги нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Тумандаги Чайкал маҳалла фуқаролар йиғинида "Ёғду" номли нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлаши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович янгидан фаолият бошлаётган оилавий мактабгача таълим муассасасининг келажакда ақлли, билимли, ватанини севадиган, иқтидорли ёшларни тарбияловчи масканга айланишига тилак билдириб келгуси фаолиятига омад тилади. Тадбирда яна тўққиз нафар ташаббускор тадбиркорларга туман ҳокимининг рухсатномалари топширилди.

"Умид ниҳоллари-2019" спорт мусобақасининг вилоят босқичи якунига етди

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда ўқувчи-ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни оммавий равишда жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатига жалб қилишга қаратилган уч бўғинли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва  “Универсиада” спорт мусобақалари тизимли амалга оширилмоқда. Жорий йилда туманимизда "Умид ниҳоллари-2019" спорт мусобақасининг вилоят босқичи якунига етди. Ўсмирлар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича спорт мусобақаси якунига етди ва ғолиб жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Хотин-қизлар спартакиадаси ўтказилди

Туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи хотин-қизлар ўртасида "Хотин-қизлар спартакиадаси" ўтказилди. Бунда спортнинг бир қанча турларидан мусобақалар ташкил қилиниб якка тартибда ва жамоавий тарзда ўтказилди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM