Янгиликлар

4-сектор ҳудудида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 март куни тумандаги "Оқ-олтин" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Ўлмас" тўйлар масканида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ижтимоий муҳтож аёлларга ва меҳнат фахрийлари бўлган кекса онахонларга байрам дастурхони ташкил этилди.

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 4 март куни тумандаги "Оқ-олтин" маҳалласида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, корхона ва ташкилотлар ҳамда "Томорқа хизмати" раҳбарлари иштирокида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, юқори даромад берадиган экинларни тўлиқ экиш бўйича семинар йиғилиши ўтказилди.

Қабристонларда оммавий ҳашарлар ўтказилди

Жорий йилнинг 24 феврал куни вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган аппарат йиғилишида “Наврўз” умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудлардаги барча қабристонларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида 2019 йил 2 мартдан бошлаб (шанба ва якшанба кунлари) оммавий ҳашарлар ташкил этиш белгиланганлигини инобатга олиб, 2-3 март кунлари тумандаги қабристонларда оммавий ҳашарлар ўтказилди.

Тумандаги қабристонларда ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 24 феврал куни вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган аппарат йиғилишида "Наврўз" умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудлардаги барча қабристонларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида 2019 йил 2 мартдан бошлаб (шанба ва якшанба кунлари) оммавий ҳашарлар ташкил этиш белгиланганлини инобатга олиб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг ўринбосари А.Рустамов иштирокида Нуроний, Маҳалла жамға

Хотин-қизлар ўртасида "Нафосат-2019" спорт мусобақаси бўлиб ўтди

8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан вилоят миқёсида хотин-қизлар ўртасида "Нафосат-2019" спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Спорт мусобақасида вилоядаги туманлар хотин-қизлар жамоалари иштирок этишди. Нарпай туманидаги хотин-қизлар волейбол бўйича 3-ўринни қўлга киритдилар. Ғолиб жамоалар вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM