Янгиликлар

Аҳолининг мавжуд муаммолари, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда жиноятчиликларни олдини олиш бўйича сайёр йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 28 февраль куни тумандаги 27-сонли болалар мусиқа ва саънат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 22 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда  "Томорқа сервис хизмати" корхона раҳбарлари иштирокида янги солиқ концепциясини жойларда жорий этиш ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, юқори даромад берадиган экспортбоп экинларни экилишин

Тумандаги Ноғорахона маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Тумандаги "Ноғорахона" маҳалласида жиноятчиликка қарши курашиш,  ис газидан сақланиш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоли масалалар юзасидан 4 та сектор раҳбарлари, туман Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаси, жиноят ишлари бўйича Нарпай туман суди раҳбарлари ҳамда тумандаги ташкилотлар уюшмаган аҳоли билан сайёр кабул бўлиб ўтди.

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 24 февраль куни тумандаги "Саловат" маҳалласида жойлашган 4-сонли маданият уйида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2019 йил 22 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда "Томорқа сервис хизмати" корхона раҳбарлари иштирокида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, юқори даромад берадиган экинларни экилишини таъминлаш, зарур моддий техника ресурсларини еткиз

Бектош Раҳимов таваллудининг 95 йиллиги нишонланди

2019 йил 23 феврал куни давлат ва жамоат арбоби, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Бектош Раҳимов таваллудининг 95 йиллиги туманимизда кенг нишонланди. Дастлаб тадбир иштирокчилари Оқтош шаҳридаги кўчага Бектош Раҳимов номи берилганлиги муносабати билан тўпланишди. Шундан сўнг, барча йиғилганлар И.Шоир номли қабристонга боришиб, аввало, буюк оқин Ислом Шоир Назар ўғлининг, сўнгра Бектош Раҳимовнинг қабрига гулчамбарлар қўйишди. Қуърон тиловат қилинди.

Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қўвватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини ва жисмоний фаолликни оширишга бағишлаб семинар ўтказилди

Тумандаги 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги "Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини ва жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ПҚ-4063-сонли қарорига мувофиқ семинар бўлиб ўтди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM