Янгиликлар

ЎҚУВЧИЛАР ИЖОД НАМУНАЛАРИ НАМОЙИШИ

Туман ҳокимлиги маданият бўлими, ёшлар ишлари агентлиги, 13 ва 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида тасвирий санъат асарлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Бунда истеъдодли ўқувчилар томонидан яратилган ижод намуналари намойиш этилди.

#Айни пайтда

“ЯНГИАРИҚ”ДА ИШ БОШЛАНДИ

Маълумки, барча ташкилот вакиллари галма-гал маҳаллаларда бўлиб, аҳолига хизмат кўрсатишмоқда. Бугун навбат “Янгиариқ” маҳалласига етиб келди.

ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг Фармойишига асосан, Ўроқов Одилжон Турсунқулович туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича бош мутахассиси вазифасига тайинланди.

БИЗ ЯНА “ТОРТУВЛИ”ДА

Барча ташкилотларнинг масъул ходимлари  “Тортувли” маҳалласи аҳолисига хизмат кўрсатишда давом этишмоқда. 

Туман тиббиёт бирлашмасининг потранаж ҳамширалари, ветиренария бўлими, электр таъминоти ва “Нарпайтумангаз” газ таъминоти корхонаси, тегишли ташкилотлар вакиллари хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг муаммоларини ўрганишяпти.

ҲАСАН НОРБЕКОВИЧ НОРМУРОДОВ НАРПАЙ ХАЛҚИ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОН ЭДИ

Бешафқат ўлим Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси, меҳрибон устоз Ҳасан Нормуродовни 82 ёшида орамиздан олиб кетди.

Ҳасан Нормуродов Каттақўрғон туманида таваллуд топган. Дастлаб, педагогика техникумида, сўнг  Самарқанд давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM