Янгиликлар

БОЗОРДАГИ ТАРҒИБОТ

“Мирбозор бозори” МЧЖда фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва тегишли ташкилот масъуллари сотувчи ҳамда бозор маъмурияти ўртасида ёнғинларни олдини олиш юзасидан тарғибот ўтказилди.

МУРОЖААТ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ

"Прокурор ва ёшлар учрашуви"да фуқаролар томонидан қишлоқ ички йўлини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат этилганди. Туман прокурори ташаббуси билан мурожаат ижросини таъминлаш мақсадида  "Чорбоғ"  маҳалласи ҳудудидаги 0.5 километр масофадаги кўчага тош ётқизилди.

МЕҲР ИЛА КЎЧАТ ЭКИЛМОҚДА

Аввал хабар қилганимиздек, бугун туманда “Меҳр-ла заминга бир ниҳол қада” шиори остида акция бошланди.

Туман ҳокимлиги, ташкилот, корхона ва муассасалар вакиллари “Қозиёқли” маҳалласи кўчаларига манзарали дарахт кўчатлари экиб, акцияда иштирок этдилар.

Пиёда беш минг қадам

Эрта тонгдан Нарпай тумани "Тортувли" маҳалласида  туман ташкилотлари ходимлари ва "Тортувли", "Қозиёқли" маҳаллалари аҳли тўпланишди.

Марафон иштирокчилари дастлаб беш минг қадам пиёда юрдилар. Сўнг Сирожиддин Бозоров номидаги футбол ўйингоҳида бадантарбия машқларини бажаришди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM