Янгиликлар

СПОРТЧИГА СОВҒА УЛАШИЛДИ

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Underdog” промоушени томонидан ўтказилаётган ММА кечасида  Нарпайлик Ўғилой Насимова Октагонга кўтарилиб, биринчи раундда мезбонлар вакиласи Гулмира Сабиржанова устидан ғалаба қозонган эди. 

Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов  Ўғилой Насимованинг хонадонида бўлиб, уни ғалаба билан табриклади.

Каттақўрғонда ички ишлар ходимларининг кийимини кийиб юрган шахс жавобгарликка тортилди

2021 йил 04 февраль куни ИИВ Ўз Хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Каттақўрғон шаҳри ҳудудида жойлашган 7-сон Тергов ҳибсхонаси атрофида ички ишлар органлари ходимларининг дала кийимини кийиб олган шахс ИИБ ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли ундан хизмат гувоҳномасини тақдим этиш сўралганида, у хизмат гувоҳномаси йўқлигини билдирган.

СЕМИНАР

Туман ҳокимлиги  молия бўлимида “Давлат харидлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда  туман ҳокимлиги молия бўлими ва туман Ғазначилик бўлими ходимлари ҳамда бюджет ташкилотлари ҳисобчилари иштирок этдилар.

МУРОЖААТЛАР НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

"Соҳибкор" маҳалласида иккинчи сектор раҳбари – туман  прокурори К. Жавданов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи У. Ҳалимов ҳамда ДХХ нинг масъуллари  иштирокида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM