Янгиликлар

МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИШ ШТАБИ

Ёшлар муаммоларини ўрганиш штаби фаолияти кўздан кечирилди.

Бу ерда ходимлари сектор раҳбари ва ёшлар учрашувида кўтарилган муаммолар, "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар мурожаатлари ижросини назорат қилишади.

ҲАРБИЙ ҚИСМДАГИ АЁЛЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Тумандаги ҳарбий қисмда ҳудудидаги ҳарбийлар уйида яшовчи хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди. 

Марказий ҳарбий округининг хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходими Ш.Файзуллаева ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н. Муҳаммадиевалар аёлларнинг яшаш шароитлари билан атрофлича танишиб, муаммоларини тингладилар. 

“БИРЛИК”ДА ҲАЛҚ БИРЛАШДИ

Ҳар бир фуқаро ободончилик ишларини ўз хонадонидан бошлагани учун ҳам бугун “Бирлик" маҳалласининг Жевачи қишлоғи обод масканга айланиб бормоқда. Маҳалла аҳли ҳовли ортидаги ариқларни қазиб, деворларни оқлашяпти.  Супалар, йўлаклар таъмирланяпти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM