Янгиликлар

СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМОҚДА

Аҳолининг ишсиз қатлами, “Ёшлар”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.  
Бугун туман ҳокими “Умид” маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларида сўровнома ўтказишаётган ишчи гуруҳ фаолиятини ўрганди.

ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ РАҲБАРИ НАРПАЙДА

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Нарпай тумани ёшлари билан учрашди.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда ДХХ масъуллари, вилоят ҳокимининг ўринбосари Дилшод Маматқулов, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи Ҳусан Тўхтаев, туман ҳокими Шерзод Раҳмонов, сектор ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

СОҲА РИВОЖИ ЙЎЛИДА

Чорвачилик қишлоқ хўжалиги соҳасининг асосий тармоқларидан бири. Чорвани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётганлиги ҳам шундан.
Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов соҳа ривожи йўлида қилинаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб, “Агро голд спринг” фермер хўжалигига қарашли чорвачилик комплексида бўлди. Бу ерда 500 бошдан ортиқ зотдор қорамол, 2500 бош қўй-қўзи, 91 бош йилқи парваришланмоқда. Тадбиркор Фарруҳ Хўшиевнинг мақсади туёқ сони ва маҳсулдорликни оширишдан иборат.

ЧОРРАҲА ТАРТИБГА КЕЛАДИ

Нарпай туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи фаолияти билан танишган туман ҳокими ходимлар билан суҳбат чоғида энг аввало, Мирбозор чорраҳасини тартибга келтириш лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталди. 

Шундан сўнг ходимлар учун яратилган хизмат шароитлари, кузатув камералари, амалиёт бўлими ҳам ўрганди.

#Муносабат

@zarafshonbot‘га “Электр бор, аммо уйни исита олмаяпмиз” мазмунида тушган мурожаатда “Қишлоғимизда электр энергияси бор, аммо трансформатор бу ерда яшайдиган истеъмолчиларга етмайди. Шунинг учун паст қувватда ишлаяпти, электр иситгичлар хонани исита олмаяпти. Қишлоғимизда табиий газ йўқ. Уйларни электр печлари ёрдамида иситамиз, аммо шу кунларда жуда қийналяпмиз”, деб ёзмоқда Нарпай тумани Ўзбекистон маҳалласи Танишка-2 қишлоғида яшовчи фуқаро Равшан Қиличев.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM