Янгиликлар

ТАШҚИ РЕКЛАМАЛАР ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ?

Айни кунларда ташқи рекламаларнинг Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Қонунлари талабларига мувофиқлиги ўрганилмоқда.
Ўрганиш жараёнида қонун талабларига тўғри келмайдиган ташқи рекламалар олиб ташланиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда.

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ҚАБУЛ

Халқ қабулхонасида туман ҳокимлиги масъуллари фуқароларни қабул қилди. Фуқаролар томонидан табиий газ, электр энергиясидаги нуқсонлар, тадбиркорлик учун кредит, уй-жой олиш масалаларида мурожаатлар тушди.
Соҳа вакилларига кўтарилган масалаларни ечиш, вижудга келган нуқсонларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛГАЧ

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан иккинчи сектор  ҳудудидаги талабгор ёшларнинг фаолият тури ўрганилиб, уларнинг истаги ҳамда имкониятларидан келиб чиқиб, АТБ "Агробанк" Нарпай филиали томонидан ажратилган имтиёзли кредит асосида 7 та мотороллер ва 2 та мотокультиваторлар келтирилди. 

КЎЧАЛАР ОБОД БЎЛАДИ 

Кеча хабар берганимиздек, тумандаги барча секторлар ҳудудида тупроқ йўлларга тош қоплама ётқизиш ишлари давом этмоқда. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа корхоналар ходимларидан иборат ҳашарчилар  “Гулистон”, “Манғит”, “Тепақўрғон” ва “Дўстлик”  маҳаллаларидаги чекка қишлоқларда йўлларга тош тўкиб, тартибга келтиришмоқда.

МАҲАЛЛАДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

Пайшанба – профилактика куни муносабати билан маҳаллаларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун “Тинчлик” маҳалласи фаоллари иштирокида шундай тадбир уюштирилди. Тадбирда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик, бунинг учун белгиланган тартибга риоя этиш лозимлиги юзасидан сўз юритилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM