Янгиликлар

ТОНГДА ҚИЛИНГАН ДУО ИЖОБАТ БЎЛГАЙ

Эрта тонгдан Ибн Сино номли ММТП ҳудудидаги фермерлар жонлиқ сўйиб қурбонлик келтирдилар. Сўнг қуръон тиловат қилиниб совуқ ва ноқулай об-ҳавода қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, ғалладан юқори ҳосил олиш, йилнинг баракали, деҳқончилик учун қулай ва серёғин келишини ният қилиб, дуога қўл очилди.
Тадбирда туман ҳокими, сектор ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Суд тизимидаги ислоҳотлар ҳуқуқий-демократик жамият яратиш асоси

Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд тизимини ислоҳ қилишнинг янги йўналишлари белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, 2021 йилда фуқаролик, иқтисодий ва жиноий ишлар бўйича айни пайтда алоҳида фаолият юритаётган судлар битта суд сифатида бирлаштирилади. Хўш, бу фуқаролар ва юридик шахслар учун қандай қулайлик яратади?

“БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ” ТАМОЙИЛИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномасида ўтган йил якунлари таҳлили,  Янги йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланган.
Мурожаатномада барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ соҳасига ҳам алоҳида тўхталди

БЎШ ТУРГАН ОБЪЕКТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЛОЗИМ

Туман ҳокими ва унинг соҳа бўйича ўринбосари Муқимий ва Амир Темур номли маҳаллалар ҳудудида бўш турган ишлаб чиқариш объектларини ўргандилар. 
Ушбу бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар эгалари билан суҳбатлар ўтказилиб,  янги лойиҳалар шакллантирилиши лозимлиги ҳақида сўз юритилди.
Тадбиркорликни ривожлантирган ҳолда бюджет тушумини ошириш, иш ўринлари яратиш бугуннинг талабидир.

ЙИРИК ЛОЙИҲА ЭГАЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

Ҳар чоршанба куни туманда инвестиция соҳаси билан ишлаш режалаштирилган. Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Хушнуд Жумановлар йирик лойиҳа эгалари билан учрашдилар.
Таъкидлаш лозимки, “Зирабулоқ газ сервис” хусусий корхонаси лойиҳа қиймати 8 миллиард сўм бўлган қурилиш моллари ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўймоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM