Нарпайда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2020 йил 09 октябрь куни соат 09:30 да Нарпай тумани Оқтош шаҳрида яшовчи Э. бошқарувида бўлган “EPIKA” автотранспорт воситаси Нарпай тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда, ҳаракатланиб келиб, бошқарувини йўқотиши натижасида ушбу йўлнинг чап томонидан оқиб ўтувчи “Қозоқариқ” каналига тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган. 

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи турли тан жарохатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Текширувлар натижасида фуқаронинг “Эпилепсия” касаллиги борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM