“ДЎСТЛИК”ДА САЙЁР ҚАБУЛ

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов “Дўстлик” маҳалласи аҳли билан сайёр қабул ўтказди. Қабул олдидан туман ҳокими пандемия вақтида шахсий гигиенага риоя этиш, касаллик юқтириб олишдан сақланиш, бунинг учун тўй ва маросимларни белгиланган тартибда 30 кишидан оширмаган ҳолда ўтказиш лозимлиги хусусида сўз юритди.
Сўнг аҳолининг мурожаатларини эшитди. Мурожаатларда иштирокчилар ичимлик суви тортилган асосий тармоққа уланиш ва кўчага қувур ўтказиш масаласини илгари сурдилар. Шу ернинг ўзида мутахассислар ёрдамида муаммога ечим топилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM