ФАХРЛИ ЎРИН ЭГАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон Ёзувчидар уюшмаси  Самарқанд вилоят бўлимида 21 октябрь – Ўзбек  тилига Давлат  тили мақоми  берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Қадринг баланд бўлсин, она  тилим!'' шиори остида " Она тилим-Ўзбек тили''  мавзусида адабий-бадиий тадбир ўтказилди. 
Тадбир давомида "Самарқанд  куни' га  бағишлаб  ўтказилган " Самарқанд – азалий  буюклар маскани'' онлайин танловида фахрли  ўринларни эгаллаган иштирокчилар тақдирландилар. Нарпайлик  шоира  Яхшигул  Хидировага  ҳам Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг диплом ва совғалари топширилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM