25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг соҳа ходимларига байрам табриги

Ассалому-алайкум ҳурматли дўстлар!

Азиз тинчлигимиз посбонлари!

Авваламбор Сизларни ва Сиз орқали туманимиз ички ишлар бўлимининг барча ходимлари ҳамда фахрийларини 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан туман ҳокимлиги, сектор рахбарлари, туманимиз халқи номидан қизғин ва самимий табриклайман.

Барчага маълумки, ички ишлар органлари ходимларининг меҳнати машаққатли, шу билан бирга шарафлидир. Машаққати шундаки, жамоат тартибини, эл осойишталигини сақлаш йўлида зарур бўлса, тунни тонгга улаб хизмат қиласизлар, халққа содиқ хизмат қилишни эса ўзингизга бурч деб биласизлар.

Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган Қонун ва қарорларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш  шу билан бирга жиноятчиликни олдини олиш, халқаро терроризм ҳамда турли диний оқимларга қарши курашиш мамлакатимиз ва жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий негизи ҳисобланади.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда туманимиз ички ишлар органлари ходимларининг ҳам ҳиссалари салмоқлидир. Ўз Ватани ва Президенти олдидаги қасамёдига содиқ, фидойи, жонкуяр ички ишлар ходимлари жуда кўплаб топилади.

Майор Улуғбек Анварович раҳбарлик қилаётган ходимлар ҳар қандай вазифани, топшириқларни албатта, муддатидан олдин бажаришга ҳаракат қилиб қелмоқда.

Азиз дўстлар!

Айниқса, коронаверус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб вазиятда ҳар қандай қийинчилик ва мвшаққатларга қарамай хизмат бурчини шараф билан адо этаётган ички ишлар тизининг барча буғунларида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ходимларнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ.

Бир сўз билан айтганда, улар халқимизнинг тинчлигини сақлаш, фуқароларимизни ташқи ва ички хавф-хатардан ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш йўлида кечаю-кундуз тиним билмасдан, сергаклик билан иш олиб бормоқдалар.

Туманимиз пахтачилик ва ғаллачилик соҳаларида  нафақат вилоятда, балки Республикада олдинги ўринлардан бирини эгаллаб, юқори кўрсаткичларга эришиб келмоқда. Бу ютуқларни қўлга киртишда ҳам ички ишлар ходимларининг ҳиссаси каттадир. Улар қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, етиштирилган ҳосилни нобудгарчиликка йўл қўймасдан йиғиштириб олиш, экинларнинг пайҳон бўлишини олдини олиш, шаҳар ва қишлоқларимизда ободончилик каби ишларга яқиндан ёрдам бериб келмоқдалар.

Бугун ана шундай вазифаларни бекаму-куст бажариб келаётган бир қатор жонкуяр ички ишлар бўлими ходимларини мисол қилишимиз мумкин:

Хусусан, бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари:

подполковник Шухрат Мамуржонов

 

Бўлим бошлиғининг ўринбосари:

подполковник Равшан Йўлдошев

 

Бўлим бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари:

майор Бобур Мамаев

 

Бўлим бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  масалалари бўйича ўринбосари:

майор Акмал Хасанов

Бу каби фидойи ички ишлар ходимларини кўплаб мисол қилишимиз мумкин.

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари!

Сизларни яна бир бор бугунги байрам – 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман. Сизларга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга тинчлик, омонлик, эл юртимиз осойишталигини сақлашдек шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилайман.

 

Эътиборларингиз учун раҳмат.

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM