МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКИДАН 130 МЛН. СЎМ УНДИРИЛДИ

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди қарорига асосан қарздор “Оqtosh texmadadkor” машина-трактор паркидан ундирувчи Нарпай туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “Оqtosh texmadadkor” машина-трактор паркидан ундирувчи фойдасига 130 млн. 968 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

                                Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM