ОВЧИЛИК ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

Нарпай тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан навбатдаги кузатув рейд тадбири ўтказилди. Тадбир жараёнида Э.А. ва Н.Р.лар биргаликда “Нарпай” маҳалласи ҳудудида қишлоқ хўжалик экинларидан бўшаган майдонда ов йўлланмасини тегишли устунларини тўлдирмасдан ов қилиб юрганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM